O'zbekiston yangiliklari

Сабр гултожи

Т П на 8 марта 19
Улкамизга нафис ифори билан бахор фасли хам кириб келди. Бу фасли навбахорда дош козонларда сумалаклар кайнайди, кунгиллар яйрайди. Бахор айемининг учинчи куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Лимон” кафесида, 8 – март Хотин кизлар куни муносабати билан Байналмиллал бурчини адо этиш вактида кахрамонларча халок булган йигитларнинг сабр гултожиси булган муътабар, фаришта онахонларга байрам дастурхони езилди.

Тадбирда йигилган онахонлар, мардларча халок булган фарзандларининг номлари мустакиллик майдонидаги хотира китобига киритилганлигини чукур хис – хаяжон билан тилга олиб, дуога кул очиб хукуматимиз рахбарига узок умр тиладилар. Курбон кетган фарзандларнинг ота – оналари учун “Хотира китоби” унутилмас хотираларининг борар маконига айланди, десак муболага булмайди.

Шунингдек, Узбекистон Республикаси “Veteran” Бирлашмаси раиси Талъат Мурадов Бирлашманинг 25 йиллиги муносабати билан чикарилган юбилей медалларни мард, жасур углонларни дунега келтирган мухтарама онахонларга тантанали равишда такдим этди. Бирлашма томонидан совгалар, Тошкент Кенгаши тамонидан гуллар ва Юнусобод туманидаги 288 – мактабнинг кунгилли укувчилари томонидан шеърлар укилиб, гулдасталарнинг совга килиниши онахонларнинг байрамона кайфиятларига янада завк бахш этди. Хамда Республика Бирлашма раиси томонидан мустакил юришга кийналадиган онахонларга таянч харакатига кумаклашувчи курилмалар топширилди.

Онахонлар бу медални такиб юрсак буладими?! Кимлар учундир медал еки орден бир парча темирдир, лекин биз оналар, калби яралар учун бу медал, хаетда хеч нарса куриб улгурмай халок булган фарзандимиздек азиздир. – Хеч ким боламлаб бузламасин, асло уруш булмасин, дея оналар кузларига еш олди.
Хотира китобига киритилиши, куксиларига биргина медалнинг такилиши ота – оналар учун давлатимиз томонидан курсатилган катта гамхурлик , утганлар рухи олдида хурмат эътибор булди.
Хулоса килиб айтадиган булсак, Ватан, халк учун жон фидо этган фарзандларнинг доимо хотираланиши, уларнинг рухларининг шод этилиши еш авлодларнинг кадриятларимиз таъсирида шаклланишида мухим омилдир