O'zbekiston yangiliklari

“Хотираси мангу юртбошим”

2018 йил 30 январ куни Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, Давлатимизнинг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан унинг хотирасига багишланган тадбир Қўқон шаҳар 33-умумий ўрта таълим мактаби қошида фаолият кўрсатаётган “TURON PATRIOT” нодавлат таълим муассасаси ҳарбий-спорт гуруҳларида ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг асарларидан наъмуналар ўқиб берилди. Шу каби тадбирда Наманган шаҳар “ТURON PATRIOT” НТМ ҲСГ тарбияланувчилари ҳам фаол қатнашдилар.
Фарғона шаҳар 25-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Н.Ж.Собирова, ёшлар иттифоқи етакчиси С.Ахмаджонова ва ҲСГ тарбиячиси У.Нурматов бошчиликларида мактаб ўқувчилари ҳамда ҲСГ тарбияланувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди.Тадбирда Ислом Абдуғаниевичнинг меҳнат фаолияти хақида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Жамият тараққиёти борасида амалга оширган ишлари ва бунинг ёрқин исботи тарзида яратилган асарлари хақида фикр мулоҳазалари билдирилди. “Хотираси мангу юртбошим” мавзусида давра сухбати ташкилланди, видеороллик намойиш этилди. ҲСГ тарбияланувчилари иштирокида “Биринчи Президентимиз асарлари билимдони” кўрик танлови ўтказилди, шеърлар айтилди.
Бухоро шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактаби қошидаги ҲСГ 8-“э” синф тарбияланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг таваллудини 80 йиллигига бағишлаб “Мустақиллик мемори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.