O'zbekiston yangiliklari

Президент тамонидан табриклар

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Касимахунова Анархан Мамасадиковна – Фарғона политехника институтининг «Электр энергетикаси» кафедраси профессори, Фарғона вилояти
Маруфова Гулнора Махмудовна – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
Шахабитдинова Шохида Хошимовна – Андижон давлат университетининг «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси профессори, Андижон вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»

Утениязова Алтынгул Палуановна – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Рахматуллаева Шафоатхон – Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Бобомуродова Хосият – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Боймурадова Жумахол Норбоевна – Зарбдор туманидаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти
Ирисбекова Каммуна Наринбаевна – «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Истамқулова Мафиратхон Мамажановна- Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси
Қобулова Мавлуда Умаржоновна – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси
Махмудова Дилбар Пиримкуловна – Эркин ижодкор, ёзувчи ва публицист
Отажанова Масуда Юлдашевна – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
Салимова Шарипа – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Тохтаева Гузал Кашибовна – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси ўринбосари
Тулегенова Акшагул Абуевна – Конимех тумани халқ таълими бўлими мутахассиси, туман қозоқ миллий маданий маркази раиси, Навоий вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Надирханова Наталья Суратовна – Бухоро вилояти перинатал маркази директори
Турдиева Матлюба Халимовна – Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бош шифокори, Самарқанд вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Санам Раимовна – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти
Абдурахимова Мухайё Рахматуллаевна – Чимбой туманидаги «Lanextrakt» қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси
Джумаева Мавжуда Шодмоновна – Косон туманидаги «Кўзмунчоғим» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Қашқадарё вилояти
Зунунова Сахабат Исламовна – «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи
Иплина Антонина Александровна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Кадирханова Малика Акбаровна – «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси
Касимова Мукаддас Зайнутдиновна – Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри
Мухаммадиева Хушвак – Пахтачи туманидаги «Авангард» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти
Садуллаева Фарахат Аминовна – Урганч шаҳридаги «Урганч миллий тикувчилик» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти
Саттарова Фароғат – «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи
Сафарова Замира Хайдаровна – Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон Машҳураси» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти
Турдикулова Шахлохон Уткуровна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
Хатамова Рислигой Гофуржановна – Эркин ижодкор, шоира
Юлдашева Мухабат Айсарахуновна – Қўрғонтепа туманидаги «Капитал белла» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти
Юлчиева Гулнора Дехкановна – «Маҳалла зиёси» Республика ўқув-услубий маркази директорининг ўринбосари

«Шуҳрат» медали билан

Азизова Мафтуна Рахматулло қизи – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти
Джалилова Муътабар Абидовна – Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун 2-интернат уйи тарбиячиси
Джурабаева Сахиба Эргашевна – «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи сирловчиси, Тошкент вилояти
Кокотова Ольга Николаевна – Гулистон шаҳридаги «Қувонч» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти
Наврузова Лола Хушмуродовна – Қарши шаҳридаги «Санам» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Қашқадарё вилояти
Ражабова Сара Дурдиевна – Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев