O'zbekiston yangiliklari

Хар бир ногирон жангчи-фахрийларни хонадонларидан хабар

Мумин 1 корр

Узбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Фаргона вилояти булими кенгаши раиси Мехмонов Мухсинжон Дадажонович  бошчилигида хамда Вилоят шахар ва  туман хоким ўрин босарлари, махалла кумитаси раислари билан биргаликда 20-22 август кунлари Фарғона вилояти 19 та шахар ва туманларда яшовчи 23 нафар 1- гурух жангчи-фахрий ногиронларига “Совет кўшинларининг Афғонистон Республикасидан” чикиб кетганлиги 30 йиллик юбилейи, “Халкаро Курбон байрами ” хамда  “Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 28 йиллик” байрам муносабати билан хар бир ногирон жангчи-фахрийларни хонадонларидан хабар олиб уларга турли хил озик-овкат махсулотлари мажмуаси, Узбекистон “VETERAN”жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Фаргона вилояти бўлими тарафидан ташкиллаштирилган махсус брэнд куйлаклари ва Фахрий ёрликлар  тантанали равишда топширилди. Учрашув чоғида барча 1-гурух ногиронларини кириб келаётган Мустакиллик байрами билан чин калбдан  муборакбод этиб,барчаларига соглик-саломатлик,тинчлик-тотувлик,хайру-баракот тилаб Яратгандан сураб колдилар. Ушбу тадбир ногирон-фахрийлар билан кўтаринкилик кизикарли ва сермазмун утди ва  келгусида уларга янада кўпрок эътибор бериб хабар олишликларини айтиб утдилар. Куйида ушбу тадбирдан фото лавхалар.

 Фаргона вилояти булими кенгаши

халкаро ва ташки ишлар буйича раис  уринбосари

Муминхон Ходжаев