О нас

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН “VETRAN” ЖАНГЧИ-ФАХРИЙ ВА НОГИРОНЛАРИ БИРЛАШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда “Жасорат” маданий-маърифий тадбирлари 2017/18 ўқув йиллари давомида келишилган жадвал асосида ўтказилмоқда.

2017 йил 11 ноябр.

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙМАЪРИФИЙ ТАДБИРДАН ЛАВХАЛАР

2017 йил 14 ноябр.

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Тадбир “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тасвирга олинган “Унитилмаган қаҳрамонлар” хужжатли фильми намойиши билан бошланди.

Хужжатли фильм  намойишидан сўнг даврага тадбир меҳмонлари таклиф этилди.

Тадбирни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Марахимов Авазжон Рахимович кириш сўзи билан очиб берди. А.Марахимов ўз сўзида мустақиллик, тинчликни нақадар қадрли эканлигини, мустақилликка, тинчликка эришиш йўлида кўплаб аждодларимиз ўз жонларини қурбон қилганликларини таъкидлади. Шуниндек, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан урушлар қатнашчилари, фахрийлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, Президент қарорлари, фармонларининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тўхталди. Университет ректори ўз сўзи якунида, университетга ташриф буюрган азиз меҳмонлар ва фахрийларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанпарварлик ғояларини чуқур сингдиришда муҳим аҳамият касб-этишини таъкидлади.

Шундан сўнг учрашувга ташриф буюрган меҳмонлар, фахрий жангчиларга сўз берилди. Полковник, жангчи фахрий Салихов Риҳсибой Турсунович ўз сўзида бугунги талаба-ёшлар билан бўлиб ўтаётган учрашувга таклиф этганликлари учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Р.Салихов талаба-ёшлар билан ёшлик чоғлари, ибратли ҳаёт йўли, қуролли қучлар сафида олиб борган узоқ йиллик фаолияти тўғрисидаги ўз хотиралари билан ўртоқлашди. Талаба-ёшларга ўзининг эзгу тилакларини билидириб, ҳамиш ўқиш, изланишда бўлишларини ягона эзгу мақсадни ўз олдиларига қўйиб, шу мақсадга интилишлари кераклиги тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Сержант, жангчи фахрий Бурханов Равшанжон Фазлитдинович ҳам  Р.Салиховнинг фикрларини давом эттириб ўзининг ёшлик йиллари бевосита
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан боғлиқ эканлиги яъни ўзи ҳам манашу университетда таҳсил олганлиги, биринчи курс вақтида қуролли қучлар сафига чақирилганлиги ва ўзининг кейинги ҳаёти тўғрисида ўз хотиралари билан ўртоқлашди. Р.Бурханов ҳам талаба-ёшларга ўзининг ибратли фикрларини ва тилакларини билдириб келажагимиз бунёдкори бўлган ёшларга эзгу тилакларини билдирди.

Шундан сўнг, талаба-ёшлар сўзга чиқиб ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг Ватан, халқ олдидаги жасоратлари ҳеч қачон унитилмаслигини, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ва фаолияти ёшлар учун янгидан-янги марраларни, ютуқларни қўлга киритиш йўлида ўзига ҳос рамзий туртки бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, сўзга чиққан талаба-ёшлар “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тасвирга олинган “Унитилмаган қаҳрамонлар” хужжатли фильми катта қизиқиш уйғотди ва фильм қаҳрамонларининг хотиралари, уларнинг қилган ишлари кишини ўйлашга, мустақиллик, тинчлик, жасорат каби тушунчалар тўғрисида яна бир бора ўйлашга чорлаши тўғрисида ўз фикрларни билдирдилар.

Тадбир давомида “VATANPARVAR FIDOIYLAR” ансамбли бадиий раҳбари, “Ўзбекистон Ватаним маним”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Ягонасан муқаддас Ватан” кўрик-танловлари олий мукофоти совриндори, сиёсий ватанпарварлик қўшиқлари куйчиси А.Ҳамроев ижросида “Ватан посбонлари”, “Муқаддас хотира” ва бошқа ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ижро этилди. Ижро этилган қўшиқлар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси Анваров Шукуруллохон Махсудхон ўғли сўзга чиқиб, ташриф буюрган азиз меҳмонларга, ҳамкор ташкилотлар вакилларига талаба-ёшлар номидан ўз миннатдорчилигини билдириб тадбирни якунлади.

Талаба-ёшлар номидан ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик тариқасида гулдасталар тақдим этилди.

 

2017 йил 14 ноябр

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган“Жасорат” маданий-маърифий тадбири ҳақида маълумот.

Тадбир ўзларининг Ватан олдидаги бурчини шараф билан адо этган қаҳрамон жангчиларнинг кўрсатган жасорати, ҳаёт йўлига бағишланган “Унитилмаган кахрамонлар” номли ҳужжатли фильмни намойиш этиш билан бошланди.

Фильм намойишидан сўнг университет ректори, байналмилалчи жангчи Ш.Сирожиддинов сўз олиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз, Ўзбекистоннинг келажаги йўлида амалга оширилаётган оламшумул ишлар, Ҳаракатлар стратегияси ва Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг машстабдаги ўзгаришлар устида тўхталиб ўтди. Мазкур янгиланишлар остида ота-боболаримизнинг орзулари, армонлари ётганини, улар шундай ёруғ кунларимиз учун жонини фидо қилганликларини эслади.

Ана шундай юксак шарафга, эҳтиромга лойиқ зотлар орасида кўплаб жангчи-фахрийлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари борлигини айтиб ўтди. Уларнинг кўрсатган мардлиги ва садоқатини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрь куни “Олий таълим муасссасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” тасдиқланганини, бугунги тадбир ушбу дастур асосида ташкил этилганини уқтириб, жамоани меҳмонлар билан таништирди.

Биринчи сўз навбати узоқ йиллар ҳарбий соҳада фидойилик билан хизмат қилган, кўрсатган жасорати, мардлиги учун йигирмага яқин орден ва медаллар билан мукофотланган, истеъфодаги полковник Р.Салиховга берилди.

У ўз нутқида ҳарбийларга хос бўлган матонат ва жасорат, фидойилик ҳақида сўзлаб берди. Ўзбек жангчиларига Амир Темурдан мерос бўлиб ўтган ўз юрти, Ватанига содиқлик билан хизмат қилиш, унинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳар доим ўз постида сергак ҳамда хушёр туриш каби хислатлар тўғрисида гапирди.

Мустақил давлатимизда илм-фан, касб-ҳунар сирларини ўрганиш учун ёшларга яратилган шароитлар етарли эканлигини сўзлаб, уларни бунинг қадрига етишга чақирди, бир-бирлари билан иноқ, дўст бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.

Кейинги сўз навбати собиқ афғон жангчиси, университет ҳуқуқшуноси Т.Тожибоевга берилди.

У ўз сўзида дунёда бўлаётган уруш-жанжаллар остида айрим кимсаларнинг ғализ мақсадлари ётганлигини гапирди. Афғонистонда ўзи гувоҳ бўлган ҳодисаларга мисоллар келтирди. Мамлакатмиздаги тинчлик, ёшлар учун яратилган шароит дунёнинг биронта ерида йўқ эканлигини уқтирди.

Тадбир давомида “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси бадиий раҳбари А.Ҳамраевнинг ватанпарварлик, жасурлик ва мардликни мадҳ этувчи қўшиқлари янгради.

Талабалар фильмдан ва тадбирдан олган таассуротларини ўртоқлашди, шеърлар ўқишди.

Ўтказилгантадбир “O‘zbekiston – 24” канали томонидантасвиргаолинди. Тадбирохиридамеҳмонларга гул ваэсдаликсовғалариберилди.

2017 йил 21 ноябр.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган “Жасорат” деб номланган тадбир ҳақида маълумот.

Тадбирни  “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Р.Нажимадинов  очиб берди. У ўз сўзида  Ватан тупроғи азиз, унинг ҳар қарич ерини муносиб ҳимоя қилиш энг муқаддас бурч. Бу бурчни ёш авлод онгига сингдириш, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаётган мард ўғлонларимизнинг хизматлари тахсинга лойиқ. Нафақат Ватанимиз чегаралари, шу билан бирга юртдошларимизнинг орзу-истаклари, ёшларимизнинг қувончу шодликларини ҳам муносиб ҳимоя қилаётган ҳарбийларимиз хизматини ҳар қанча эътироф этсак-да оз. Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини уйғотишда Афғон уруши қатнашчиларининг ҳам хизмати беқиёсдир. Бугун партада ўтириб, дунёни англашни ўрганаётган бола эртага Ватани учун жонини фидо қиладиган ўғлон бўлиб улғайишида шу кунларда юртимизнинг барча таълим муассасаларида ташкил этилаётган ватанпарварлик тадбирларининг аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди деб ўз сўзини якунлади.

Талабаларга Афғон уруши қатнашчилари тўғрисида “Унутилмаган кахрамонлар” деб номланган хаётий видеоролик кўрсатилди.

“VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси бадиий раҳбари А.Хамроев Ватанни мадх этувчи қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри жангчи фахрийлари раиси ўринбосариБ.Рахматуллаев сўзга чиқиб, у ўз сўзини шеърий сатрлар билан бошлади:

Ўйлаб қоласан, дунёда Ўзбекистон каби тинчликпарвар, ўз фарзандларининг камолотига кенг йўл очиб, баланд парвозларига қанот берадиган, энг улуғвор мақсадларини дилбандлари тақдири билан боғлайдиган боласевар юрт бормикин? Ўз халқини севиб-ардоқлайдиган, бошига кўтарадиган, унинг ризолигини, дуоларини бошига тўтиё қиладиган юртбоши борми? Бу саволларга кўзингизга ёш қалқиб жавоб берасиз-у, беихтиёр тилингизда шукроналик, дилингизда эса миннатдорлик ҳисси жўш уради. Кўнглимизда шундай буюк Ватанга муносиб бўлиш, унинг корига яраш, ҳазрат боболаримиз Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби мардлик, жасурлик, ватанпарварлик шижоати, жонфидолик ёлқинланади.

Буюк аждодларимиз Ватан ҳимояси йўлида ор-номуси, шаъни ва иймонини ўртага қўйиб, ёвга қарши курашган. Уларнинг сўзи, аҳду вафолари қиличдан-да ўткир, кескир бўлган. Замонлар, маконлар ўзгарса-да, Ватанга муҳаббат, иймонга садоқат моҳияти асло ўзгармади. Бугун ҳам ҳаёт-мамот масаласи бўлган Ватанни қўриқлаш, шу юртнинг чинакам ватанпарварларини тарбиялаш масаласи ҳар қачонгидан долзарбдир деб ўз сўзларини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри жангчи фахрийлари аъзосиА.Сагатов сўзга чиқиб, Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини дилларига жо этган Ватан ҳимоячилари борки, бизнинг кўнглимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Лекин шу билан бирга ватанпарварлик нафақат чегарада турган аскар ёки офицер учун, балки шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро, шу юртнинг фарзандиман, деган ёшу қари – барчага тегишли бўлган деб сўзини якунлади.

Тадбир давомида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети БРА-52 гуруҳ талабаси Зайнутдинов Исмоил сўзга чиқиб, бугунги тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда тадбир талабаларда ватанига, халқига нисбатан янада мехр уйғотганини, талабалар ҳам ўз билими ҳамда изланишлари билан ватан равнақи учун хизмат қилишларига сўз берди. СТ-94 гуруҳ талабаси Ғаниева Зулфизар ўз сўзида Афғон уруши қатнашчиларининг жасорати, матонати унда чуқур из қолдирганлиги хақида гапириб тадбир иштирокчиларига университет номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

Донишманд боболаримиз агар сен миллатни уйғотмоқчи бўлсанг, энг аввало, унинг тарихини уйғот, дейдилар. Дарҳақиқат, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир жуда мазмунли ташкил қилинди.

 

2017 йил 21 ноябр.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси билан ҳамкорликда “ЖАСОРАТ”мавзусида ўтказилган маданий-маърифий учрашув ҳақида маълумот.

 

Тадбирда барча иштирокчиларга “Унитилмаган қаҳрамонлар” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг,  Мурат Атамуратов барчани тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Барчамизга маълумки, бугунги учрашувимиз Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-талбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Инсон ўзлигини англагани, насл-насабини чуқур билгани сари,  юрагида Ватанга садоқат, муҳаббат туйғуси илдиз отиб улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб-ўсган юртга муҳаббат шу қадар юксак бўлади. Муқаддас ҳадиси шарифда Ватанни севмоқ иймондандир дейилган. Иймон эса инсонга хос энг улуғ фазилатдир. Шундай экан, Ватан аждодлардан авлодларга қоладиган энг буюк, бебаҳо мерос, энг азиз қадрият. Ватан, бу, халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ҳа, Ватан-муқаддас қадрият. Ватан остонадан бошланади, у инсоннинг камолот майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир. Ватан! Бу авлод-аждодларнинг киндик қони тўкилган муқаддас макон. Ватан! Бу аждодлар маскани, авлодларнинг бугуни, эртаси Ватан!

Талабаларга Афғон уруши қатнашчилари тўғрисида “Унутилмаган кахрамонлар” деб номланган хаётий видеофильм кўрсатилди.

Юрт равнақ топиб, унда халқ тили, тарихи, маданияти, урф-одати, қадриятлари чинакамига шаклланиб, авлодлар ўсиб, камол топиб борадиган заминдир дея ўз сўзини якунлади. М.Атамуратов сўз навбатини “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси директори  Журъат Гулямовга берди. Ж.Гулямов ўз нутқида “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”.

Ватан меҳрини, Ватан сеҳрини, унинг тафтини, мўътабарлигини-ю, улуғворлигини сўз билан таърифлаш қийин. “Ватан остонадан бошланади” мавзуида гап кетар экан,  ҳар бир фуқаро бугунги кунда ўзлигини англаган ҳолда ватанимиз учун фидойи, тинчлигини асраб-авайлайдиган шахс бўлиб етишиши ҳамда салбий иллатларга қарши иммунитети мустаҳкам, ўз шахсий фикрига эга бўлган баркамол авлод даражасига етмоғи лозим. Дунё миқёсида ватанимизни юксак чўққиларга олиб чиқадиган, ҳар бир соҳада етук мутахассис  бўлиб, доимо тотувликда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб авайлаб ўз фаолиятини олиб бориши лозимдир. Ватан она каби муқаддасдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир деб таъкидлаб ўтди.

Тадбирда кейинги сўз навбати Уруш ветерани Уруш ветерани, заҳирадаги  полковник Солиев Мурод Қодировичга берилди. Солиев Мурод ўз нутқида бугунги учрашувимизда ҳақиқий Ватанпарвар инсонларни кўриб турганимиздан бениҳоя шодмиз. Мусаффо осмон ва тинч осуда заминда униб улғаяётган ёш авлод вакиллари онгида ватанпарварлик руҳини янада юксалтиришга оид Президентимиз томонидан чиқарилган Фармон ва Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг ўз Ватанига садоқат, халқига ҳақиқий фидойи шахс бўлиб етишишларига ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак бериш борасида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фаҳрий ва ногиронлар Бирлашмаси қошидаги “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси тузилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан талаба-ёшлар учун Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан давом этди. Қўшиқларни “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси бадиий раҳбари “Ўзбекистон Ватаним маним”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Ягонасан муқаддас Ватан”, кўрик танловлари Олий мукофот совриндори, сиёсий ватанпарварлик қўшиқлар куйчиси, заҳирадаги майор Алишер Ҳамраев ижро этди.

М.Атамуратов барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

2017 йил 28 ноябр

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИДА “ЖАСОРАТ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ.

Тадбирни Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Н.Мамадов кириш сўзи билан, Бугунги учрашувимизда ҳақиқий Ватанпарвар инсонларни кўриб турганимиздан бениҳоя хурсандмиз, Мусаффо осмонда ва тинч осуда заминда усиб улғаяётган ёш авлод вакиллари онгида ватанпарварлик руҳини янада юксалтириш бўйича гапириб утди ва “Унитилмаган қаҳромонлар” деб номланган хужжатли фильм тадбир иштирокчиларига намоиш этилди.

Шундан сўнг, Истеъфодаги полковник Рихсибой Салихов сўзга чиқиб бутун умр ишлаган даврини эслаб утиб тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди.

Қўшимча қилиб ёшларни бошқа давлатларда кечаётган ноҳуш воқеалар ҳамда тартибсизликлардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизни қадригаетиб, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини айтди. Ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугайди, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларнинг қўлида деб таъкидлаб ўтди. мана ҳозирги Мустақиллик йилларида Президентимиз ёшларга оид Фармонлар, Қарорлар чиқариб ёшларни қуллаб-қуватлайётгани буларнинг ҳаммаси тинчликдан бундан барча ёшларнинг унимли фойдаланиш керакли ҳақида иштирокчиларга тушунтириб утди.

Сўнгра, Тошкент шаҳридаги жангчи фахрийлари раис ўринбосари Бекмурод Раҳматуллаев сўзга чиқиб Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни улар онгига сингдириш, уларда ватанпарварлик ҳис-туйғуларини янада шакллантириш лозимлиги тўғрисида гапирди. Шунингдек, Тадбирда Ватан тушунчасининг муқаддас эканлиги, онага қиёсланишининг аҳамияти ҳақида мадҳ этувчи шеърлардан намуналар ўқиб берилди. Ўзбекистон қўлга киритган мустақиллиги ҳақида гапириб, тарихда ҳеч бир халқ ёки миллат ўз озодлиги ва мустақиллигини осонлик билан қўлга киритмаганлиги ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси бадиий раҳбари, “Ягонасан муқаддас, Ватан!”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” танловлари совриндори заҳирадаги майор Алишер Ҳамроев иштирокчиларга Ватанни мадҳ этувчи куй-қушиқларга бўлган эътиборини кучайтириш, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда кам таъминланганлар, шунингдек ногиронлар учун турли ҳил ҳайрия концерт дастурларини ташкил қилиш, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий жихатдан ҳимоялаш, соғлиқларини қайта тиклашда уларга кўмак бериш, ўз Ватанга садоқат, халқига ҳақиқий фидоий шахс бўлиб етишишлари учун тадбир иштирокчиларига нутқ сўзлади ва “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоси томонидан тузилган ансабль иштирокидаги концерт дастуридан қўшиқлар куйлаб иштирокчиларни ватанпарварлик рухини янада оширди.

Иштирокчиларда ўзига хос тааъсурот қолдирди ҳамда ўқитувчилар ва талабалартомонидан иштирокчиларга саволлар бериб, тегишли ва аниқ жавоблар олишди.

2017йил 28 ноябр

Тошкент молия институтида ўтказилган “Жасорат”  номли маданий-маънавий тадбир ҳақида маълумот.

2017 йил 28 ноябрь куни Тошкент молия института 1-маърузалар залида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси хузуридаги “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси томонидан “Жасорат” маданий-маърифий тадбири утказилди. Тадбирда институт маънавий-маърифий ишлар буйича проректор Ф.Мухамедов, “VATANPARVAR FIDOYILAR” жамоаси аъзолари, институт педагог-ходимлар хамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Талабаларга Афғон уруши қатнашчилари тўғрисида “Унутилмаган кахрамонлар” деб номланган хаётий видеоролик кўрсатилди.

2017 йил 5 декабрь.

ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИДАЎТКАЗИЛГАН

“ЖАСОРАТ” НОМЛИ МАДАНИЙ-МАЪНАВИЙ ТАДБИР ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ.

Жорий йилнинг 2017 йил 7 декабрь  куни Тошкент архитектура қурилиш институти Бино ва иншоотлар қурилиши факультети катта мажлислар залида Жасорат тадбирўтказилди. Тадбирга таклиф этилганлар фахрий – Салихов Рихсибой Турсунович, Рахматуллаев Бекмурод Иброгимович-фахрий, Хамраев Алишер Исматқулович, Гулямов Журат Зафарович, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар.

Талабаларга Афғон уруши қатнашчилари тўғрисида “УЗБЕККИНО” миллий кинокомпания тамонидан суръатга олинган “Унутилмаган кахрамонлар” деб номланган хаётий хужжатлий фильм кўрсатилди.

Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Эшмуродов очиб берди. Д.Эшмуродов ўз сўзида  мустақиллик йилларида уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийларига, умуман, ёши улуғ кишиларга ҳар қачондан катта ғам­хўрлик кўрсатилмоқда дея сўзни Салихов Рихсибой Турсуновичга берди. Салихов Рихсибой Турсунович ўз сўзида азиз болаларим, менку тинч замонларга эсон-омон етдим. Аммо қаҳатчиликнинг қора нонини бирга баҳам кўрган дўстларимга бу кунларга етиб келиш насиб этмади. Уларни ҳам шу даврада бўлишини, тўкин дастурхон атрофида ўтириб, ўйин-кулгу қилишларини истар эдим. Улар бунга лойиқ эди.

Уруш — ўз номи билан уруш. Тарих юртдошларимизнинг жасорати ва матонатини ҳеч қачон ёддан чиқармайди.

Кейинги сўз Рахматуллаев Бекмурод Иброгимовичгаберди.Рахматуллаев Бекмурод Иброгимович ўз сўзида мен урушни ҳар гал эслаганимда ўлим манзараларидан даҳшатга тушаман. Шукрки, бугун тинч-осойишта яшаяпмиз. Баъзан кимнингдир рўзғор кам-кўстларидан нолиётнанини эшитсам, фиғоним ошади. Ҳозирги кунларнинг қадрига етмаслик ношукурчилик бўлади. Азиз ёшларим бу кунларни қадрига етин хозирги кунда сизлардан ўқиш, ўқиш ва янада ўқиш, сизларни ўқишиларга омад тилаб қоламан. Тадбир жуда кўтаринки кайфиятда ўтди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

 

 

2017 йил  5декабрь

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИДА

ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ҲАҚИДА

МАЪЛУМОТ.

 

2017 йил 5 декабрь куни “Жаҳон сиёсати, тарих ва фалсафа” ҳамда “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети раҳбарияти, кафедра мудирлари, Ёшлар иттифоқи аъзолари ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.

ТошДШИ проректори Ш.Арипов кириш сўзи биланочиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар ҳам мавжуд. Бу кучларга қарши мардонавор кураш олиб борган ватандошларимиз жасоратини авлодлар унутмайди. Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Афғон урушида ва мустақил Ватанимиз сарҳадларини ҳимоялашда қатнашган 60000 дан ортиқ жангчи-фахрийларни, ҳалок бўлган жангчиларнинг оила -аъзоларини ва уруш ногиронларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида катта амалий тажрибага эгадир.

Халқаро терроризм ва диний экстримизмга қарши Афғонистон худудида жанговор  ҳаракатларнинг якунланганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан барча уруш қанташчиларини чин қалбимдан табриклайман. Шундан сўнг сўз навбати Рихсибой Салиҳовга берилди ва у ўз сўзидатинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга тайёрлаш, афғон жанггоҳларида ҳалок бўлган йигитларнинг оилалари, ногиронлар, кам таъминланган жангчи фаҳрийларни ижтимоий химоялаш тўғрисида гапирди. “Давлатимиз томонидан жангчи-фахрийларга берилаётган юксак эътибор, сафдошларимизга жамиятимиз тараққиёти, унинг келажаги йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиш, қадр–қиммат, эъзозу эътибор туйғуларини қалбимизда такомиллаштириб, миллий қадрятларимизни асраб-авайлаб келажак авлодга софлигича етказиб беришга ундайди” – дея таъкидлаб ўтди.

Тадбир меҳмонлари йиғилганларга Ватан сарҳадларини ҳимоялашда жасорат кўрсатган жангчи-фахрийлар тўғрисида ёшларга сўзлаб бердилар. Экранда қахрамонларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Сўзга чиққан тадбир иштирокчиларининг Ватанни мадҳ этувчи қалб сўзлари ва шеърлари, куй-қўшиқлари,  намойиш этилган ҳужжатли фильм йиғилганлар қалбига кўтаринки руҳ бахш этди. Шундан сўнг йиғилганларга талаба-ёшлар “Афғон уруши” ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва меҳмонлар томонидан батафсил жавоб олдилар.

 

2017 йил 12 декабр

ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИДА

ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

2017 йил 12 декабрь куни Жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси истефодаги полковник Рустам Султонов, истефодаги полковник Р.Ризаметов, Жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси ўринбосари Б.Рахматуллаев, “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси бадиий раҳбари А.Ҳамроев ва институт мураббийлар кенгаши раиси А.Салимов, маънавий-маърифий ишлар бўйича факультет декани муовинлари ҳамда 305 нафар талаба-ёшлар иштирокида “Жасорат” маданий-маърифий тадбири ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор У.Абдуллаев кириш сўзи билан тадбирни очиб, таклиф этилган меҳмонлар билан таништирди ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида институтда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда “Жасорат” маданий-маърифий тадбири ўтказилаётгалиги ҳақида гапириб, сўз навбатини Тошкент шаҳар жангчи фахрийлари ва уруш ногиронлари бирлашмаси раиси истефодаги полковник Рустам Султоновга берди.

Р. Султонов – ўз сўзида Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида, шунингдек, Ватанимизнинг бугунги мусаффо ва ёруғ кунларга етиб келишида ўзининг мислсиз жанговор меҳнат жасоратларини намоён этган ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг тенгсиз жасоратлари ҳозирги ёшларимиз учун намуна эканлиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик Ватанимизнинг бу каби мард ўғлонларининг буюк хизматлари эканлигини фахр билан ёдга олдилар.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар жангчи фахрийлари ва уруш ногиронлари бирлашмаси раиси ўринбосари Б.Рахматуллаев сўзга чиқиб бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг26 йиллиги байрамига маънавий-маърифий байрам тадбирларига тайёргалик ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва ҳарбий таълим соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар тўғрисида талаба-ёшларга сўзлаб берди.

Тадбир давомида “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси бадиий раҳбари А.Ҳамроев томнидан Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар билан талабаларни хушнуд эти.

Тадбир сўнгида “Vatanparvar fidoyilar” томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли жавоб бердилар.

2017 йил 12 декабр

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ   ИНСТИТУТИДАЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари   институтида талаба-ёшларни  Юртга садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, эл тинчлиги, халқ фаравонлиги йўлида фидоиий инсон, комил фарзанд бўлиб камол топишлари  мақсадида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда 2017 йил 12 декабрь куни “Жасорат” маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Vateran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси подполковник Р.Султонов, Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси Тошкент шаҳар кенгаши  аъзоси, чегара қўшинлари фахрийси, подполковник Р. Ризаметов, Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари    Б. Рахматуллаев, “VATANPARVAR FIDOYILAR” ансамбли бадиий раҳбари А. Ҳамраев, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда 800 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида талаба-ёшларга “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмасидан ташриф буюрган ҳар бир жангчи фахрийлар ўз кечинмалари, кўрган азобли кунлари ва бугунги тинч диёр барчамиз учун бебаҳо неъмат эканлигини, тинчликни асраш, авайлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ва вазифасилигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир сўнгида  “VATANPARVAR FIDOYILAR” ансамбльи бадиий раҳбари А. Ҳамраев ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам  этган кўшиқларини тадбир иштирокчилари ҳукмига ҳавола этди. Қизиқарли савол-жавоблар тарзида ўтган тадбир талаба-ёшларда унутилмас таъсурот қолдирди.

 

2017 йил 19 декабр

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИДА ЎЗБЕКИСТОН “VETERAN” ЖАНГЧИ-ФАХРИЙ ВА НОГИРОНЛАРИ БИРЛАШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ҲАҚИДА

МАЪЛУМОТ

 

2017 йил 19 декабрь куни институтда Ўзбекистон “VATERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган “Жасорат” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбир “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тайёрланган “Унитилмаган қаҳрамонлар” номли ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Фильм қаҳрамонлари афғон урушидаги хотираларини сўзлайди.

Шунданг сўнг тадбирни институт Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Б.Умаров кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг харбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, осуда кунларни асраб-авайлаш, мустақилликни мустахкамлаш, Ватан тинчлиги ва осойишталиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, биз учун муқаддас бўлган заминни ёвуз кучлардан асраш бугун ўзини виждонли ва ватанпарвар деб билган ҳар бир инсоннинг хаётий фалсафаси ва буюк мақсадига айланишида бу ибрат барчага катта куч берса, бугун олган жасорат сабоғимиз бу кучни янада мустаҳкамлашдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтиб, сўз навбатини Ўзбекистон Қуролли кучлари ветерани, заҳирадаги полковники Р.Салиҳовга берилди. Сўзга чиқган Р.Салиҳов, тадбир иштирокчиларига бугунги кунда тинчликни асраб-авайлаш, осуда кунларнинг қадрига етиш зарурлигини таъкидлаб, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга тайёрлаш, афғон жанггоҳларида ҳалок бўлган йигитларнинг оилалари, ногиронлар, кам таъминланган жангчи фаҳрийларни ижтимоий химоялаш тўғрисида гапирди. “Давлатимиз томонидан жангчи-фахрийларга берилаётган юксак эътибор, сафдошларимизга жамиятимиз тараққиёти, унинг келажаги йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиш, қадр –қиммат, эъзозу эътибор туйғуларини қалбимизда такомиллаштириб, миллий қадрятларимизни асраб-авайлаб келажак авлодга софлигича етказиб беришга ундайди” – дея таъкидлаб ўтди.

Тадбир меҳмонлари йиғилганларга Ватан сарҳадларини ҳимоялашда жасорат кўрсатган жангчи-фахрийлар тўғрисида ёшларга сўзлаб бердилар. Сўзга чиққан тадбир иштирокчиларининг Ватанни мадҳ этувчи қалб сўзлари ва шеърлари, куй-қўшиқлари,  намойиш этилган ҳужжатли фильм йиғилганлар қалбига кўтаринки руҳ бахш этди. Шундан сўнг йиғилганларга талаба-ёшлар “афғон уруши” ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва меҳмонлар томонидан батафсил жавоб олдилар.

2017 йил 19 декабр

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА

ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ҲАҚИДАГИ  МАЪЛУМОТ

Юртимиздаги тинч ва осойишта ҳаёт, мусаффо осмон ва фаровон турмуш тарзи халқимизнинг азалий орзуси. Ана шу осойишта кунларнинг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш ва бугунги дориломон кунлар учун қаҳрамонлик кўрсатган инсонларни эслаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Бугун халқимиз, айниқса ёшларимиз ўзлигини тобора чуқурроқ англаб боргани сари барчамизнинг қалбимизда “Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз, кимлар билан фахрланамиз, биз уларга муносиб бўла оламизми?” деган даъваткор сўзлар теран маъно касб этиши табиийдир.

Биз ёш авлодимизни миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш билан бирга, уларнинг умумбашарий тараққиёт ютуқлари , замонавий ютуқлари, замонавий билимларни ҳар томонлама чуқур ва пухта эгаллаши учун барча шарт- шароитни яратиб беришимиз лозим.

Ана шу нуқтаи-назардан Тошкент кимё технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ТКТИ ректори 782-сонли Буйруқ (10 ноябрь 2017 йил) “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти қошида “Жасорат” клуби фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида” ги қарори ижроси таъминлаш юзасидан ушбу тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг 200 дан ортиқ талаба ёшлари ва барча профессор-ўқитувчилар, факультет деканлари ва декан муовинлари қатнашдилар.

Кириш сўзини институтнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича проректори Т.Жумаев ўз маърузаси билан очиб берди ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти қошидаги институтнинг “Жасорат” клуби фаолияти тўғрисида” маълумот берди.

Сўнгра тадбир қатнашчилари бўлган авғон уруши қатнашчилари, ветеранларга сўзни берди. Уруш фахрийлари ўз сўзида руш ва унинг оқибатлари, авғон уруши ва унинг салбий оқибатлари, тинч-тотув яшаш, ўша пайтлардаги ҳолатлар юзасидан маълумот бердилар.

Жумладан, 1979-1989 йиллардаги Афғон урушида қатнашган ветеранларга берилди. Ҳар бир уруш қатнашчиси ўз сўзида урушда ўтган кезлар, урушнинг оқибатлари, ватан ҳисси, юқотилган яқинлар, ҳалок бўлган аскарлар, кўрсатилган жасорат, ўз халқининг мард, жасур ўғлонлари хизматини тилга олдилар.

Тинчликни қадрига етиш, ватанга, юртга содиқ фарзандлар бўлиш ҳозирги ёшларнинг бурчи эканлиги ва бу борада мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Талаба ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари, руш ва унинг оқибатлари, юрт ўғлонлари, бобокалонлари ҳақида фикр билдириб ўтдилар.

Баъзи талабалар ўзларининг шеърлари ва ўқиган китоблари бўйича ҳам маълумот бердилар.

2017 йил 26 декабр

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДА ЎЗБЕКИСТОН “VETERAN” ЖАНГЧИ – ФАХРИЙ ВА НОГИРОНЛАРИ БИРЛАШМАСИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ” НОМЛИ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

2017 йил 26 декабрь Ҳарбий таълим факультети бошлиғи подполковник Л.Давиров, маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Мусаева Ўзбекистон «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси  Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи Рустам Султанович, ҳарбий хирург, истеъфодаги полковник Хайрулла Лутфуллаевич Сагдуллаев, Шахмат федерацияси раиси ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди Баходир Ҳамидович Умрзоқов ҳамда ҳарбий таълим факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари Ш.Турсунов, подполковник Ш.Дурменов, маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари М.Хўжаев, ҳарбий таълим факультети Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси С.Юлдошев, 14 нафар офицерлар ва 195 нафар талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон “VETERAN” жангчи – фахрий ва ногиронлари бирлашмаси аъзолари билан ўтказилган тадбирни маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Мусаева кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларини таклиф этилган меҳмонлар ва мутахассислар билан таништирди.

Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг истеъфодаги полковник Хайрулла Лутфуллаевич Сагдуллаев сўзга чиқиб, талаба-ёшларга урушнинг фожиали оқибатлари, ўша даврдаги қийинчиликлар, ўз фарзандини кутган ота-оналарнинг аҳволи хақида сўзлаб берди. Бугунги  кунда уруш қахрамонларига бўлган эътибор, эътироф нақадар юксак эканлигини мамнуният билан таъкидлади.Тинч обод юрт учун, мусаффо осмон учун шукрона қилиш, тинчликка ҳисса қўшиш, ёшларга берилаётган чексиз имкониятлардан фойдаланиш Ўзбекистон фарзандиман деган ҳар бир ёшнинг вазифаси эканини тушунтириб берди.

Шундан сўнг шахмат федерацияси раиси ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди Баҳодир Ҳамидович Умрзоқов Ҳаёт сўзининг ўзи нақадар жозибали, ёқимли ҳаёт яратган томонидан инсонга берилган энг олий иномдир, ҳаёт учун шукрона қилиш, ҳаёт қадрига етиш ҳар биримизнинг инсоний бурчи эканлигига урғу бериб, ҳаётнинг асл қадр қимматини уруш даҳшатларини бошидан кечирган инсонлар янада яхши англаган десак, муболаға бўлмаслиги, минглаб ҳамюртларимизнинг аянчли вафотига сабаб бўлган Афғонистон уруши халқимиз қалбида ўчмас доғ қолдирганлиги, бу урушда қатнашган ўзбек ўғлонлари бизнинг қахрамонларимиз эканлигини улар кўрсатган жасорат қалблардан хеч қачон ўчмаслигини таъкидлади.

Тадбир давомида “Унутилмаган  қаҳрамонлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига меҳмонлар томонидан  жавоблар олдилар.

 

2018 йил 13 январ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги

Тошкент ислом университетида ўтказилган “Жасорат”номли маданий-маърифий тадбир ҳақида маълумот.

2018 йил 13 январь куни Тошкент ислом университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлар Бирлашмаси масъулҳодимлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент ислом университети Бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда университети талабалари Талабаларни миллий ғурур ва ифтихор туйғусини янада ошириш ва ватaнпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 14 январь “Ватан химоячилари куни” муносабати билан университет талабалари ўртасида “Жасорат” номли маданий-маърифий ташкил этилди.Ушбу тадбирни университет “Фан, илмий мерос ва диний тадқиқотлар” бўйича проректори Исломов Зохиджон Маҳмудович очиб берди ва барча талабаларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан чин юракдан муборакбод этди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент ислом университети Бошланғич ташкилоти томонидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб ўқишга қабул қилинган талабалар иштирокида ташкил этилган саф ва жанговар чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлар Бирлашмаси томонидан “Унутилмаган қаҳрамонлар” номли хужжатли филим намойиш этилди.

Фильмда Афғонистондаги жангларда иштирок этган 5 нафар жангчиларнинг ҳотиралари акс этга. Тадбир сўнгида “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлар Бирлашмаси ҳодимлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари заҳирасидаги офицерлар томонидан талабалар билан сухбат ўтказилди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга жавоб олдилар. Бирлашма ҳодимлари университет ҳақида ўзларининг илиқ фикирларини билдириб ўтдилар, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ансамбили заҳирасидаги офицерлар томонидан тайёрланган куй кўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

2018 йил 16 январ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ташкил этилган “Жасорат”номли маданий-маърифий тадбир ҳақида маълумот

Жорий йил 16 январь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “VATERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлари раиси ўринбосари Б.И.Рахматуллаев, Нафақадаги Полковник Р.Т.Солихов, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлари қошидаги “VATANPARVAR FIDOYILAR гуруҳи” бадиий раҳбари майор А.Хамроев, Ўзбекистон “VATERAN” жангчи-фахрийлари қошидаги “VATANPARVAR FIDOYILAR гуруҳи” директори Ж.З.Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар фахрийси подполковник, Андижон воқеалари иштирокчиси Х.М.Эргашевлар иштирок этишди.

Сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар фахрийлари асосан, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, халқимиз фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли вазифалари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида “Унутилмаган қаҳрамонлар”номли видеофильм намойиш этилиб, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлари қошидаги “VATANPARVAR FIDOYILAR гуруҳи” бадиий раҳбари майор А.Хамроев томонидан “Ватан посбонлари”, “Соғлом бола” каби ватанпарварликни мадҳ этувчи қўшиқлари талаба-ёшларда катта таъссурот қолдирди.

2018 йил 16 январ.

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ватанпарвар фидойилар доимо эъзозда” ва “Жасорат”номли маданий-маърифий тадбир ҳақида маълумот

2018 йил 16 январь куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтидаўтказилган “Жасорат” номли маданий-маърифий тадбирда Чехословакия можароси иштирокчиси Р.Т.Салихов, бирлашма раиси ўринбосари, 6 йил афғон жанги иштирокчиси Б.И.Раҳматуллаев, Андижон воқеалари иштирокчиси, подполковник Ҳ.И. Эргашов ва жамоа бадиий раҳбари, “Ўзбекистон Ватаним маним”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Ягонасан муқаддас Ватан” кўрик-танловлари Олий мукофот совриндори, сиёсий ватанпарварлик қўшиқлар куйчиси, заҳирадаги майор       А. Ҳамроев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, “Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф.К. Азимов ва бўлим ходимлари, Мураббийлар Кенгаши аъзолари, декан муовинлари, Хотин-қизлар қўмитаси БТ аъзолари, Талабалар шаҳарчаси дирекцияси, Касаба уюшма қўмита БТ аъзолари ҳамда 500 нафарталабалар иштирок этди.

Тадбир бошида талабалар диққатига “Унитилмаган қаҳрамонлар” номли фильм намойиш этилди.

Институт фаоллар залида Ўзбекистон “VATERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси қошида тузилган “Ватанпарвар фиодойилар” жамоаси вакиллари иштирокида ташкил этилган “Жасорат” номли учрашувни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Х. Баратов оли борди. Тадбир бошида барчани 14-январ Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб ташриф буюрган меҳмонлар билан барчани табриклаб ўтди. Илк сўз навбати  ана шундай фидоий инсонлар, фахрийлардан истеъфодаги полковник, Чехословакия можароси иштирокчиси Р.Т.Салиховга берилди. У ўз нутқида бошидан кечирган ўтмишлар ҳақида сўз юритди.

Кейинги сўз навбати бирлашма раиси ўринбосари, 6 йил афғон жанги иштирокчиси Б.И.Раҳматуллаевга берилди. Маърузачи талабалар диққатига хотирасидада михланиб қолган ваҳший кечмишлар хусусида сўз юритди.

Кейинги бўлиб саҳнага Андижон воқеалари иштирокчиси, подполковник            Ҳ.И. Эргашов ўзининг 2005 йилда бошидан кечган вокеалар ҳақида сўз юритди.

Тадбирнинг иккинчи бадиий қисмида жамоа бадиий раҳбари, “Ўзбекистон Ватаним маним”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловлари Олий мукофот совриндори, сиёсий ватанпарварлик қўшиқлар куйчиси, заҳирадаги майор А. Ҳамроев ўз ашулаларини тақдим қилди.

Шунингдек, спортнинг кўплаб турлари бўйича бир неча маротаба республика чемпионлари, айни дамда институтимизнинг фахрли спортчи талабалари ҳам даврага таклиф этилиб, сўз берилди.Тадбир сермазмун ва мароқли бўлиб ўтди.