Omma xabar

ВАТАН ҲИМОЯСИ ОЛИЙ БУРЧИМИЗ

Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2017 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигига ва “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб тантанали мажлис ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Республика кенгаши аъзолари ва фаоллари ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, мудофаа, Ички Ишлар вазирлиги, Республика Олий суди ва Ҳарбий прокуратураси Фахрийлар кенгашлари, “Нуроний”, “Маҳалла” ҳайрия жамғармалари, Ўзбекистон “Адолат” СДП ва ЎзЛиДеП вакиллари, жангчи-фахрийлар, уруш ногиронлари ва ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Талъат Мурадов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклади. Шундан сўнг Оркестр Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини ижро этди. Мадҳия тинглангач, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан ҳимоячиларига табригини Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, полковник Рустам Султонов ўқиб берди.
Табрик ўқилгач, сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиевага берилди. У йиғилганларга “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуидаги маърузасини ўқиб берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган жангчи-фахрийларга Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Талъат Мурадов ва эътиборли меҳмонлар, кенгаш аъзолари тамонидан тантанали равишда топширилди.
Тақдирлаш маросими якунлангач, тадбирда иштирок этаётган барча мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари йиғилганларга байрам табрикларини ўқиб эшиттиришди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шухрат Вохидов ва Рушана Султонова ҳамда қатор санъат усталари ҳам иштирок этишиб қатнашчиларга аъло кайяфият бағишлашди.
Концерт тугагач,Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди.
Тадбирни бирлашма раиси Талъат Мурадов тадбир ташкилотчилари ва ҳомий ташкилот вакилларига ўз миннатдорчилигини билдириб, барчага сиҳат-саломатлик, ватанимизга тинчлик, халқимизга хотиржамлик ва бахт-саодат каби эзгу тилаклар билан якунлади.

ФАХРИЙЛАР МАНФААТИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН
Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га ҳамда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганлигнинг 28 йиллигига бағишланган “Фахрийлар манфаатлари ҳар нарсадан устун” мавзусидаги тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Республика Кенгаши аъзолари ва фаоллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, мудофаа, Ички Ишлар вазирлиги, Республика Олий суди ва Ҳарбий прокуратураси Фахрийлар кенгашлари, “Нуроний”, “Маҳалла” ҳайрия жамғармалари, Ўзбекистон “Адолат” СДП ва ЎзЛиДеП вакиллари, жангчи-фахрийлар, уруш ногиронлари ва ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Талъат Мурадов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Фахрийлар Бирлашмаси мадҳиясини Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳасан ва Ҳусан Жўраевлар ижро этишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ва “Нуроний” хайрия жамғармаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Усманов ҳамда тадбирда иштирок этаётган ҳамкор ташкилотлар фахрийлар ва ногиронларни ва йиғилганларни байрам билан табрикладилар.
Тадбирда Афғон урушида ҳалок бўлган жангчиларни хотиралаб бир дақиқалик сукут сақлашни сухандон эълон қилди. Шундан сўнг, намойиш этилган концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлар Рушана Султонова, Кумуш Раззаоқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Марат Ҳакимов, Мансур Тошматов, Шухрат Вохидов, Мухаррам Абдухалилова, жангчи-фахрий Абдулла Убайдуллаев ва бошқа санъат усталари иштирок этишиб, қатнашчиларга аъло кайяфият бағишладилар.
Тадбир якунида Бирлашма раиси Талъат Мурадов тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, барчага сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилади.
БИЗНИНГ ТАЛЪАТ
Мана яқинда Афғонистон ҳудудидан собиқ Иттифоқ қўшинларининг олиб чиқиб кетилганлигига йигирма саккиз йил тўлади. Маълумки, бизнинг мамлакатимиздан ҳам олтмиш минг нафардан зиёд йигитлар ўша вақтдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган эди. Шулардан бир ярим мингга яқини ҳалок бўлган ва яна бир ярим мингга яқини эса турли даражадаги жароҳатлар натижасида ногирон бўлиб ўз юртларига қайтишган эди.
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, бегона бўлса-да ўзгаларга, жумладан, умуман етти ёт бегоналарга ҳам ўз яқинидек муомала қилади. Унинг муаммоларини ўзиникидек ҳис қилиб, беминнат ёрдамини аямайдиган шундай кишилар бўладики, уларга нисбатан сўзлашув тилимизда ўзимизнинг укада ёки ўзимизникида қабилидаги яқин олиб айтиш иборалари учрайди. Мен ана шундай инсонлар сирасига Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси Раиси Талъат Муродовни ҳам киритган бўлар эдим. Сабаби, бу инсон билан илк танишган кунларимданоқ эшикдан келган ҳар қандай инсонга ўз беғараз ёрдамини аямайдиган, агар имконияти бўлмаса, фойдали маслаҳатлар ва йўл – йўриқлар кўрсатадиган фидойи раҳбарлардан эканлигига ишончим комил бўлган эди.
Унинг Бирлашмада олиб бораётган раҳбарлик фаолиятини зимдан кузатиб келаётган бир педагог ва ҳамкасб сифатида шу нарсани алоҳида таъкидламоқчиманки, унинг биз фахрийларга, турли даврларда сарҳадларимиз ҳудудини ҳимоя қилишдаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ногирон бўлиб қолганлар ва ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзолари ҳамда Бирлашма аъзоларига меҳри ҳам, эътибори ҳам ўзгача.
Давлатимизда замонавий босқичда амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар соғлом жамият, соғлом оила, баркамол ривожланган авлодни шакллантиришга, катталар ҳаётига интеграциялаш учун қулай шароитларни яратишга қаратилган бўлиб, бу, сўзсиз, миллатнинг фаровонлиги, иқтисодий ва маънавий шаклланиши учун кафил бўлаётгани сир эмас.
Талъат Пардаевични бугунги глобаллашув даврида ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришга қаратилган вазифаларни, жумладан, ҳозирги авлодда маънавият, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарбиялаш масалалари ҳисобланишини инобатга олган ҳолда давлат миқёсидаги турли тадбирлар ташкил қилиб келаётгани ҳам таҳсинга сазовордир.
Бирлашма таъсисчилигида ташкил этилган “TURON PATRIOT” нодавлат таълим муассасининг ташкил этилиши ва унинг тарбияланувчиларининг бугунги кунда эришаётган ютуқлари ҳам аҳамаиятга молик бўлмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи эллик мингдан ортиқ жангчи-фахрийлар, Афғонистонда ва бошқа жанговор ҳаракатларда қатнашган уруш ногиронлари ҳамда ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларини ижтимоий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммоларини ечимини топиш, уларни ижобий ҳал қилиш борасида Давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда,жангчи-фахрийларга амалий ёрдам кўрсатиш ишларида бош-қош бўлиб келмоқда.
Бирлашмамизнинг куюнчак раҳбари шу ўтган вақт мобайнида бир қатор давлат мукофатлари ва орден-медаллари билан мукофатланган бўлиб, бир сўз билан айтганда, Талъат Муродов биз фахрийларнинг фахримизга айланганлиги рост.
Неъмат Полвонов, тарих фанлари номзоди, доцент,
Бирлашма фахрийси,
Бобомурод Одилов, Бирлашма Матбуот хизмати бошлиғи
РАҲБАРЛИК – МАСЪУЛИЯТ
Мана яқинда Афғонистон ҳудудидан собиқ Иттифоқ қўшинларининг олиб чиқиб кетилганлигига йигирма саккиз йил тўлади. Маълумки, бизнинг мамлакатимиздан ҳам олтмиш минг нафардан зиёд йигитлар ўша вақтдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган эди. Шулардан бир ярим мингга яқини ҳалок бўлган ва яна бир ярим мингга яқини эса турли даражадаги жароҳатлар натижасида ногирон бўлиб ўз юртларига қайтишган эди.
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, бегона бўлса-да ўзгаларга, жумладан, умуман етти ёт бегоналарга ҳам ўз яқинидек муомала қилади. Унинг муаммоларини ўзиникидек ҳис қилиб, беминнат ёрдамини аямайдиган шундай кишилар бўладики, уларга нисбатан сўзлашув тилимизда ўзимизнинг укада ёки ўзимизникида қабилидаги яқин олиб айтиш иборалари учрайди. Мен ана шундай инсонлар сирасига Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими Раиси Рустам Султоновни ҳам киритган бўлар эдик. Сабаби, бу инсонга мурожаат қилган ҳар қандай кишига ўз беғараз ёрдамини аямайдиган, агар имконияти бўлмаса, фойдали маслаҳатлар ва йўл – йўриқлар кўрсатадиган фидойи раҳбарлардан эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Унинг Бирлашмада олиб бораётган раҳбарлик фаолиятини кузатиб келаётган ҳар қандай ҳамкасбларимиз шу нарсани алоҳида таъкидлаши мумкинки, биз фахрийларга, турли даврларда сарҳадларимиз ҳудудини ҳимоя қилишдаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ногирон бўлиб қолганлар ва ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларига меҳри ҳам, эътибори ҳам ўзгача.
Давлатимизда замонавий босқичда амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар соғлом жамият, соғлом оила, баркамол ривожланган авлодни шакллантиришга, катталар ҳаётига интеграциялаш учун қулай шароитларни яратишга қаратилган бўлиб, бу, сўзсиз, миллатнинг фаровонлиги, иқтисодий ва маънавий шаклланиши учун кафил бўлаётгани сир эмас.
Рустам Султоновични бугунги глобаллашув даврида ёшларнинг дунёқарашини шакллантиришга қаратилган вазифаларни, жумладан, ҳозирги авлодда маънавият, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарбиялаш масалалари ҳисобланишини инобатга олган ҳолда давлат миқёсидаги турли тадбирлар ташкил қилиб келаётгани ҳамда уларга ўзи шахсан бош-қош бўлаётагнлиги таҳсинга сазовордир.
Шаҳримиз ҳудудида яшовчи тўрт мингдан ортиқ жангчи-фахрийлар, Афғонистонда ва бошқа жанговор ҳаракатларда қатнашган уч юздан ортиқ уруш ногиронлари ҳамда юздан ортиқ ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларини ижтимоий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммоларини ечимини топиш, уларни ижобий ҳал қилиш борасида Давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда,жангчи-фахрийларга амалий ёрдам кўрсатиш ишларида бош-қош бўлиб келмоқда.
Куюнчак раҳбар, дилкаш инсон Рустам ака шу ўтган вақт мобайнида бир қатор давлат мукофатлари ва орден-медаллари билан мукофатланган бўлиб, бир сўз билан айтганда, биз фахрийларнинг фахримизга айланганлиги рост.
Бобомурод Одилов,
Бирлашма Матбуот хизмати бошлиғи